ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Приморск ўлкаси Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи, дея хабар берди Туризм қўмитаси.
“Ипак йўлида туризм” 29-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси доирасида Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Россия Федерациясининг Приморск ўлкаси губернатори, президент ҳузуридаги Туризм кенгаши раиси Олег Кожемяко билан учрашди.
Узбекистан и Приморский край России обсудили перспективы сотрудничества в сфере туризма
© Комитет по туризму
Учрашувда томонлар туризм соҳасида олиб борилаётган ҳамкорлик истиқболлари ва режалаштирилган ишларни атрофлича муҳокама қилинди.
“Кожемяко охирги йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасида кузатилаётган улкан тизимли ўзгаришларни юқори баҳолаб, Россия, жумладан, Приморск ўлкасида, бу йўналишда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга иштиёқ ва қизиқиш юқорилигини қайд этди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Приморск ўлкаси ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ва туристлар оқимини кўпайтиришга кенг имкониятлар мавжудли қайд этилди.