Москвада Россия ва Ўзбекистон рассомларининг биргаликдаги кўргазмаси бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Россия рассомлари томонидан яратилган 150 тага яқин асари намойиш этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Москва Рассомлар уюшмасининг кўргазмалар залида "Арт-мулоқот: маданиятлар учрашуви. Россия – Ўзбекистон" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди, дея хабар берди тадбир ташкилотчилари.
Кўргазманинг асосий мақсади ижодий ранг-баранглик ва давомийликни, муштарак бадиий анъаналарни, икки мамлакат маданиятларининг ўзига хослиги ва теранлигини намойиш этишдан иборат. Унда Ўзбекистон ва Россия рассомлари томонидан яратилган 150 тага яқин асари намойиш этилди.
Международная выставка "Арт-Диалог: встреча культур. Россия - Узбекистан"
Россия ва Ўзбекистон рассомлари олис тоғ қишлоғида, Россия вилоятида ва Ипак йўлининг шарқона ҳашамат билан ҳайратга соладиган марваридларида ижод қилишган. Кўргазма ташриф буюрувчиларни Марказий Осиёнинг тарихий ва маданий марказлари билан таништиради.
Кўргазмада Бухоро, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз, олис тоғли ҳудуд ҳаётини, тоғларда гуллаган баҳор ва олтин кузни кўриш мумкин. Рус қадимийлигининг жозибаси тоғли қишлоқнинг ранг-баранг тор кўчаларида, унинг тахта уйлари ва гулзор боғларида акс этади. Қадимги рус шаҳарларидаги ибодатхоналар ва савдо уйларида қўлга киритилган тарих эса Бухоро, Самарқанд, Хива гумбазлари ва миноралари тарихи билан юзлашади.
Международная выставка "Арт-Диалог: встреча культур. Россия - Узбекистан"
Кўргазма Москва Рассомлар уюшмаси, Россия Рассомлар ижодий уюшмасининг Москва вилояти ҳудудий бўлими, Ўзбекистон Бадиий академияси ва бошқалар кўмагида ташкил этилди.