https://sputniknews.uz/20241124/moskva-rossiya-ozbekiston-rassom-46789569.html
Москвада Россия ва Ўзбекистон рассомларининг биргаликдаги кўргазмаси бўлиб ўтди
Москвада Россия ва Ўзбекистон рассомларининг биргаликдаги кўргазмаси бўлиб ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия рассомлари томонидан яратилган 150 тага яқин асари намойиш этилди. 24.11.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-11-24T18:14+0500
2024-11-24T18:14+0500
2024-11-25T10:31+0500
маданият
ўзбекистон
россия
кўргазма
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/18/46789807_0:300:1080:908_1920x0_80_0_0_8415c4282a076b6f73ee126cb5a888dc.jpg
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Москва Рассомлар уюшмасининг кўргазмалар залида "Арт-мулоқот: маданиятлар учрашуви. Россия – Ўзбекистон" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди, дея хабар берди тадбир ташкилотчилари.Кўргазманинг асосий мақсади ижодий ранг-баранглик ва давомийликни, муштарак бадиий анъаналарни, икки мамлакат маданиятларининг ўзига хослиги ва теранлигини намойиш этишдан иборат. Унда Ўзбекистон ва Россия рассомлари томонидан яратилган 150 тага яқин асари намойиш этилди.Россия ва Ўзбекистон рассомлари олис тоғ қишлоғида, Россия вилоятида ва Ипак йўлининг шарқона ҳашамат билан ҳайратга соладиган марваридларида ижод қилишган. Кўргазма ташриф буюрувчиларни Марказий Осиёнинг тарихий ва маданий марказлари билан таништиради.Кўргазмада Бухоро, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз, олис тоғли ҳудуд ҳаётини, тоғларда гуллаган баҳор ва олтин кузни кўриш мумкин. Рус қадимийлигининг жозибаси тоғли қишлоқнинг ранг-баранг тор кўчаларида, унинг тахта уйлари ва гулзор боғларида акс этади. Қадимги рус шаҳарларидаги ибодатхоналар ва савдо уйларида қўлга киритилган тарих эса Бухоро, Самарқанд, Хива гумбазлари ва миноралари тарихи билан юзлашади.Кўргазма Москва Рассомлар уюшмаси, Россия Рассомлар ижодий уюшмасининг Москва вилояти ҳудудий бўлими, Ўзбекистон Бадиий академияси ва бошқалар кўмагида ташкил этилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    2024
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
     https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/18/46789807_0:199:1080:1009_1920x0_80_0_0_58c4f2cb3219e62508882c864ac1a955.jpgSputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    маданият, ўзбекистон, россия, кўргазма
маданият, ўзбекистон, россия, кўргазма
Москвада Россия ва Ўзбекистон рассомларининг биргаликдаги кўргазмаси бўлиб ўтди
18:14 24.11.2024  (янгиланди: 10:31 25.11.2024) Ўзбекистон ва Россия рассомлари томонидан яратилган 150 тага яқин асари намойиш этилди.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Москва Рассомлар уюшмасининг кўргазмалар залида "Арт-мулоқот: маданиятлар учрашуви. Россия – Ўзбекистон" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди, дея хабар берди тадбир ташкилотчилари.
Кўргазманинг асосий мақсади ижодий ранг-баранглик ва давомийликни, муштарак бадиий анъаналарни, икки мамлакат маданиятларининг ўзига хослиги ва теранлигини намойиш этишдан иборат. Унда Ўзбекистон ва Россия рассомлари томонидан яратилган 150 тага яқин асари намойиш этилди.
Россия ва Ўзбекистон рассомлари олис тоғ қишлоғида, Россия вилоятида ва Ипак йўлининг шарқона ҳашамат билан ҳайратга соладиган марваридларида ижод қилишган. Кўргазма ташриф буюрувчиларни Марказий Осиёнинг тарихий ва маданий марказлари билан таништиради.
Кўргазмада Бухоро, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз, олис тоғли ҳудуд ҳаётини, тоғларда гуллаган баҳор ва олтин кузни кўриш мумкин. Рус қадимийлигининг жозибаси тоғли қишлоқнинг ранг-баранг тор кўчаларида, унинг тахта уйлари ва гулзор боғларида акс этади. Қадимги рус шаҳарларидаги ибодатхоналар ва савдо уйларида қўлга киритилган тарих эса Бухоро, Самарқанд, Хива гумбазлари ва миноралари тарихи билан юзлашади.
Кўргазма Москва Рассомлар уюшмаси, Россия Рассомлар ижодий уюшмасининг Москва вилояти ҳудудий бўлими, Ўзбекистон Бадиий академияси ва бошқалар кўмагида ташкил этилди.