ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Ҳозирги қарама-қаршилик Ғарб давлатлари томонидан қўзғатилмоқда. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналист Павел Зарубинга берган интервьюсида маълум қилди.
"Россия Федерацияси президенти Владимир Путин бизнинг доктринамизни Ғарб давлатлари қўзғатаётган ҳозирги қарама-қаршилик шароитларига мослаштириш учун ўзгартиришлар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берди", — деди Песков.
Президент Владимир Путиннинг ядровий доктринани янгилаш ҳақидаги фармонини Ғарбга сигнал сифатида баҳолаш мумкин.
"Албатта, бу ерда ҳеч қандай тасодиф йўқ. Муайян қонуний асос бор", — деди Песков.
Унинг қайд этишича, президент доктринани Ғарб билан ҳозирги қарама-қаршилик шароитларига мослаштириш учун унга ўзгартиришлар тайёрлаш бўйича топшириқ берган.
“Аммо, шунга қарамай, Путин, биринчи навбатда, Вашингтонда кетаётган маъмурият томонидан қўзғатилган мисли кўрилмаган кескинлашувга жавоб беришига тўғри келмоқда”, — дея қўшимча қилди матбуот котиби.
Унинг сўзларига кўра, буни доимий равишда қилиш керак, чунки Қўшма Штатлар ҳар гал Украина можароси атрофида кескинликни ошириб, ўйламасдан қадамлар ташламоқда.