Мирзиёев Хоразм ва Сурхондарёни ривожлантириш бўйича режаларни кўриб чиқди

Хоразмга келгуси йил 1,5 миллиард доллар, Сурхондарёга 2 миллиард доллар инвестиция жалб этиш режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Вилоятга келгуси йил 1,5 миллиард доллар инвестицияларни жалб этиш режалаштирилган. Бу кўплаб корхоналар, иш ўринлари ва турмуш фаровонлигига асос бўлади.
Мирзиёев рассмотрел планы развития Хорезма и Сурхандарьи
Масалан, Қўшкўпир туманида 175 гектар ер саноат зонасига қўшиб берилса, 1 миллиард долларлик лойиҳаларга йўл очилади. У ерда электротехника, кимё, машинасозлик ва фармацевтика йўналишида 2 мингта иш ўрни яратилади.
Шовот каналининг ҳимоя зонаси 50 метрдан 25 метрга қисқартирилса, 30 миллион долларлик лойиҳаларни жойлаштириш мумкин бўлади. У ерда 1 триллион сўмлик хизматлар кўрсатилиб, 2,5 мингта янги иш ўрни очилади.
Ғазовот ва Полвон каналлари атрофида ҳам 50 миллион долларлик лойиҳалар учун имконият бор.
44 та мактаб ва боғчани таъмирлаш, давлат-хусусий шериклик асосида янгиларини қуриш режалаштирилган.
Шунингдек, Урганч, Боғот, Шовот ва Янгибозор туманида кўп тармоқли тиббиёт марказлари ташкил этиш мўлжалланган.
Мирзиёев рассмотрел планы развития Хорезма и Сурхандарьи
Давлат раҳбари бу таклифларни мужассам қилиб, қарор лойиҳаси тайёрлаш бўйича кўрсатма берди. Имкониятларни натижага айлантириб, одамларни иш билан таъминлаш ва даромадини ошириш муҳимлигини таъкидлади.
Мирзиёев, шунингдек, Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Мирзиёев рассмотрел планы развития Хорезма и Сурхандарьи
Келгуси йилда Сурхондарёга 2 миллиард доллар инвестиция жалб этиш, 425 минг аҳолини банд қилиш ва экспортни 320 миллион долларга етказиш режа қилинган.
Хитойлик инвесторлар Боботоғ ҳудудидаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция киритиб, 2 минг иш ўрни яратишни таклиф қилаяпти. Бунинг натижасида йилига 600 миллион долларлик тайёр маҳсулот экспорт қилиш имконияти яратилади.
Бандихон туманидаги 50 гектар майдонда Термиз эркин иқтисодий зонасининг филиалини очиш режалаштирилган.
Музработдаги 17 та коллекторда йиғиладиган сув қарийб 4 минг гектарда шоли етиштириш имконини беради. Бу орқали йилига 8,5 минг тонна гуруч олинади, 400 нафар одам доимий, яна 4,5 минг нафари мавсумий иш билан банд бўлади.
Сангардак, Омонхона, Бойсун ҳудудида туризм шароитларини яхшилаб, камида 1 миллион сайёҳни жалб қилиш бўйича дастур ишлаб чиқилади.
Йиғилишда Сурхондарё вилояти ҳокими шу каби имкониятларни ишга солиш бўйича режаларни тақдимот қилди.
Мирзиёев рассмотрел планы развития Хорезма и Сурхандарьи
Давлат раҳбари тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш, конлар негизида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, савдо ва хизматларни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди. Деҳқончилик учун ажратилаётган ҳар бир майдон аҳоли бандлиги ва озиқ-овқат хавфсизлигига хизмат қилиши кераклиги таъкидланди.
Инвестиция, иш ўринлари ва маҳсулот ишлаб чиқариш: Самарқандни қандай ўзгаришлар кутмоқда?