Инвестиция, иш ўринлари ва маҳсулот ишлаб чиқариш: Самарқандни қандай ўзгаришлар кутмоқда?
10:05 21.11.2024 (янгиланди: 10:22 21.11.2024)
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провел совещание по мерам социально-экономического развития Самаркандской области и повышению благосостояния населения.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти ҳокимининг таклифларини маъқуллади.
TOШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуши фаровонлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
“Келгуси йилда Самарқанд вилоятида ҳудудий дастурлар доирасида камида 1 миллиард 850 миллион доллар инвестицияларни ўзлаштириш, 20 минг иш ўрни яратиш ва қўшимча 1,2 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳисоб-китоб қилинган”, — дейилади хабарда.
Қуйидагилар амалга оширилади:
Пастдарғом тумани “Чимбойобод” ҳудудида ҳокимлик захирасида турган 234 гектар ерда махсус саноат зонасини ташкил қилиш мумкин. Тадбиркорлар у ерга 500 миллион доллар инвестиция киритиб, фармацевтика, кимё, электротехника, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат лойиҳаларини бошлашга тайёрлигини билдирган.
Зарафшон дарёси атрофидаги 25 гектар тошлоқ ер “Ургут” эркин иқтисодий зонасига қўшилса, 30 миллион долларлик лойиҳаларга жой бўлади.
Дарғом канали бўйида 35 километрли туристик йўлак, Нарпай каналида гастрономик кўприк ташкил этиш орқали биринчи босқичда 500 миллиард сўмлик лойиҳалар амалга оширилади.
Самарқанд туманида 350 гектар лалми ерда туристик-рекреацион ҳудуд ташкил қилиб, мингта тадбиркорни жойлаштириш ва 3,5 мингта иш ўрни яратиш мумкин.
Булунғур тумандаги 6 минг гектар самараси кам ғалла майдонлари мева-сабзавот етиштиришга ихтисослаштирилса, гектаридан даромад 10 минг доллардан ошади, 45 минг одам ишли бўлади. Маҳсулотларнинг ярми экспортга чиқарилиб, қўшимча 52 миллион доллар экспорт тушуми таъминланади.
Иштихон, Ургут, Пайариқ ва Қўшработдаги одамлар 35 минг гектарда узум етиштиради.
Иштихонда Боғдорчилик ва узумчилик илмий институтини тажриба станциясини ташкил қилиш таклифи билдирилган. Унда “in-vitro” усулида кўчатчилик йўлга қўйилиб, узумнинг “Гигант”, “Сирлибой”, “Аватар” каби бозорбоп навлари экилади. Натижада ҳосилдорлик қўшимча 25-30 центнерга, экспорт 20 миллион долларга ошади.
Қўшработ, Иштихон, Нуробод, Пастдарғом, Пахтачи ва Ургутдаги конлар негизида фойдали қазилмаларни қайта ишлаш корхоналари очиш мумкин.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провел совещание по мерам социально-экономического развития Самаркандской области и повышению благосостояния населения.
Шавкат Мирзиёев провел совещание по мерам социально-экономического развития Самаркандской области и повышению благосостояния населения.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Йиғилишда Самарқанд вилояти ҳокими шу каби имкониятларни ишга солиш бўйича чора-тадбирларни тақдимот қилди. Давлат раҳбари бу таклифларни маъқуллади. Самарқанд вилоятида инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини яхшилаш бўйича қарор киритиш вазифасини қўйди.