ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаев Қозоғистон Миллий банки раиси Тимур Сулейменов билан ишчи учрашув ўтказди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Музокаралар чоғида томонлар Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатларнинг молия соҳасидаги қонунчилигини уйғунлаштириш ва ЕОИИ умумий молия бозорини шакллантириш истиқболлари масаласини кўриб чиқдилар.
ЕИК Ҳайъати Раиси умумий бозорнинг мақсадлари ЕОИИ мамлакатлари ўртасида ўзаро савдони ривожлантириш, трансчегаравий операцияларни амалга ошириш тартибини соддалаштириш ва ўзаро инвестицияларнинг ўсишига кўмаклашиш эканлигини таъкидлади.
“ЕОИИ умумий молия бозорини яратиш капиталнинг самарали тақсимланишини таъминлаш, молиявий хизматлар бозорида рақобатни кучайтириш, ўзаро кириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, бизнес ва аҳоли учун молиявий маҳсулотлардан кенг фойдаланишга қулай шарт-шароитлар яратиш, инвесторлар ва молиявий хизматлар истеъмолчилари ҳимоясини таъминлашга чақиради”, — деди Бакитжан Сагинтаев.
Бу вазифани амалга ошириш учун Евроосиё иқтисодий комиссияси аъзо давлатлар билан биргаликда тизимли ишларни амалга ошириб, бир қатор халқаро шартномаларни тайёрламоқда.
Музокаралар натижасида Бакитжан Сагинтаев ва Тимур Сулейменов алоқаларни давом эттириш ва ташкилотлар ўртасида амалий ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.