"UzAuto Motors" "Кобальт"га 31 мингтадан зиёд шартнома тузди

Шартнома фақат онлайн имзоланади, мижозлар автомобил учун тўловни етти кун ичида амалга ошириши керак.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. "UzAuto Motors" "Кобальт" учун 31 мингтадан ортиқ шартнома имзолаганини маълум қилди.

"Контрактация очилган вақтдан бошлаб, соат 17:00 ҳолатига кўра, "UzAutoSavdo" платформаси орқали жами 31 097 та шартномалар муваффақиятли тузилди", - дейилади компания хабарида.

Шунингдек, шартнома имзолаш вақтида "UzAutoSavdo" платформасига тахминан 22,7 мингта киберҳужум қайд этилган. Мазкур киберҳужумлар қайтарилди, платформа фаолиятида узилишлар кузатилмади, дейилади хабарда.
Маълумот учун "Chevrolet Cobalt GX-STYLE AT PLUS" ҳамда "Chevrolet Cobalt GX-MIDNIGHT AT" модификациялари учун шартнома имзолаш бугун соат 10:00 да бошланган эди.

Шартномалар фақат онлайн, "UzAutoSavdo" платформаси орқали амалга оширилиши мумкин.
Шартнома имзолаган мижозлар автомбилнинг дастлабки тўловни 7 кун ичида амалга оширишлари керак.