TOШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. 21-22 ноябрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ давлатлари Парламентлараро Ассамблеяси (ПА) Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги парламент делегацияси иштирок этмоқда, деб хабар берди Сенат матбуот хизмати.
Ташрифнинг биринчи кунида Ўзбекистон делегацияси вакиллари Кенгашнинг ташкилий масалаларга қаратилган мажлисида иштирок этди.
Парламентская делегация Узбекистана принимает участие в заседании Совета Межпарламентской ассамблеи СНГ
© Сенат Олий Мажлиса
Республика Узбекистан
Мажлисда МДҲ давлатлари ПА Кенгаши аъзолари томонидан Ўзбекистонда парламент сайловининг демократик тамойилларга мос равишда шаффоф ва адолатли ўтганлиги эътироф этилди. Сиёсий тадбирда сайловчиларнинг 75 фоизи фаол иштироки, шунингдек, депутатларнинг 38 фоизини аёллар ташкил этгани – минтақадаги энг юқори кўрсаткич эканлиги алоҳида қайд этилди.
Парламентская делегация Узбекистана принимает участие в заседании Совета Межпарламентской ассамблеи СНГ
© Сенат Олий Мажлиса
Республика Узбекистан
Нарбаева сайлов жараёнлари кузатувчилар гуруҳи вакилларига билдирилган холис фикрлари ва тавсиялари учун миннатдорлик билдирди. Улар берган тавсияларнинг чуқур ўрганилиши, амалиётга татбиқ этилиши таъкидлаб ўтилди.
Парламентская делегация Узбекистана принимает участие в заседании Совета Межпарламентской ассамблеи СНГ
© Сенат Олий Мажлиса
Республика Узбекистан
Парламентская делегация Узбекистана принимает участие в заседании Совета Межпарламентской ассамблеи СНГ
© Сенат Олий Мажлиса
Республика Узбекистан
Делегация аъзоларининг МДҲ давлатлари ПА Кенгаши мажлисидаги иштироки давом этмоқда.
Парламентская делегация Узбекистана принимает участие в заседании Совета Межпарламентской ассамблеи СНГ
© Сенат Олий Мажлиса
Республика Узбекистан