ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни Россия Федерацияси бош прокурори Игорь Красновни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял Генерального прокурора Российской Федерации Игоря Краснова.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Икки томонлама кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял Генерального прокурора Российской Федерации Игоря Краснова.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Терроризм, экстремизм, кибержиноятлар, коррупция ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш соҳаларида, жиноий активларни қайтариш, сунъий интеллектни жорий этиш ва рақамлаштириш борасида бош прокуратуралар ўртасидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял Генерального прокурора Российской Федерации Игоря Краснова.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Икки мамлакат прокуратура идоралари ўртасида яқин мулоқотни йўлга қўйиш, ўзаро алоқа ва алмашинувларни кенгайтириш, қўшма тадбирлар ўтказиш зарурлиги таъкидланди.