ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Келгуси йилдан театр жамоаларининг миллий рейтинги тузилади. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган тақдимотда маълум бўлди.
Маданият ва санъат соҳасига бағишланган тақдимотда қуйидаги таклифлар билдирилди:
Маданият ва санъат соҳасига бағишланган тақдимотда қуйидаги таклифлар билдирилди:
2025-2030 йилларда театрларда “Миллий қаҳрамон” ва “Инсон қадри учун” мавзуларида 32 та туркум спектакллар яратиш;
Маҳмудхўжа Беҳбудий, ёш режиссёрлар учун Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофотларни таъсис этиш;
“Нигоҳ” ижодий лойиҳасини йўлга қўйиш, миллий академик мусиқа санъати бўйича композиторлар танловини ўтказиш;
Иқтидорли ёшларни барвақт аниқлаш, саралаш ва ўқитиш бўйича яхлит тизим яратиш;
ОТМларда ҳаваскор театр жамоалари тузилиб, улар ўртасида танловлар ўтказиш;
Театр танқидчилари ва драматурглар клуби ташкил этиб, улар қўллаб-қувватлаш;
Келгуси йилдан Ўзбекистон театр жамоаларининг миллий рейтинги тузиш;
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига “академик” мақоми берилади;
2025 йилдан бошлаб, маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар ходимлари иш ҳақи оширилади;
Ундан ташқари, 2025 йилдан бошлаб Миллий симфоник оркестри ходимлари маоши ошириш ҳамда уларнинг Ўзбекистон ва хорижда гастроль сафарлари ташкил этиш ва бошқа таклифлар билдирилди.
В Узбекистане составят рейтинг театров
© Пресс-служба президента Узбекистана