TOШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Тошкентда ногиронлиги бўлган шахслар учун "Yandex Go" иловаси иловасида “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди, дея хабар берди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати.
"Ижтимоий такси" пилот лойиҳасини ишга туширишдан мақсад:
аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш;
ногиронлиги бўлган шахслар ва таянч харакатида муаммолари бўлган болалар учун ижтимоий соҳа обектлари, таълим муассасаларига бориб келишларига қулайликлар яратиш.
Хизматдан фойдаланиш "Yandex Go" иловаси орқали амалга оширилади.
“Мазкур иловада ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларига мослаштирилган махсус функция "Yandex Go" иловасида алоҳида экранда мавжуд. Уларни ҳар қандай тарифда манзилга етиб олиш учун танлаш мумкин ("Старт", "Комфорт" ёки "Комфорт+"). Барча тарифларда хизмат нархлари ўзгармайди”, — дейилади агентлик хабарида.
Буюртмани қабул қилган ҳайдовчига мижозни манзилга олиб бориш давомида бир қатор махсус вазифаларни амалга ошириш кераклиги ҳақида хабар берилади.
В Ташкенте запущена транспортная служба "Социальное такси" для лиц с инвалидностью
© Sputnik
Демак, машина топишга ёрдам беринг манзил карточкасида фойдаланувчига машинани топиш, унинг ёнига келиш ва салонга ўтиришга ёрдам берувчи изоҳ кўринади.
В Ташкенте запущена транспортная служба "Социальное такси" для лиц с инвалидностью
© Sputnik
Эшитишида муаммолари бўлган шахсларга ҳайдовчи чат орқали мулоқот қилишни сўраши керак бўлади. “Ногиронлик аравачасидаман” бу функция танланган бўлса, ҳайдовчида “ногиронлар аравачасида бўламан, машинага ўтиришда ёрдам, бўш юкхона керак” изоҳи кўринади.