TOШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) октябрь ойида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларидаги инфляция даражасини кузатди, дея хабар берди комиссия матбуот хизмати.
Октябрь охирида ЕОИИ мамлакатларида йиллик инфляция даражаси: Арманистонда – 0,6%, Беларусда – 5,9%, Қозоғистонда – 8,5%, Қирғизистонда – 4,8%, Россияда – 8,5%.
“2023 йилнинг декабрига нисбатан жорий йилнинг октябрь ойида Қозоғистонда йиллик инфляция 1,3 фоиз пунктга, Қирғизистонда 2,5 фоиз пунктга, Беларусда эса 0,1 фоиз пунктга, Россияда эса 1,1 фоиз пунктга бироз тезлашгани кузатилмоқда, Арманистонда дефляция инфляцияга ўзгарди”, — дейилади хабарда.
Истеъмол нархлари таркибида Қозоғистон ва Қирғизистонда озиқ-овқат маҳсулотлари, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россияда ноозиқ-овқат товарлари, Беларусь ва Қирғизистонда хизматлар бўйича инфляциянинг секинлашиши кузатилди.
Нархлар барқарорлигини сақлашга ЕОИИ мамлакатлари ҳукуматлари ва марказий (миллий) банклари томонидан истеъмол нархлари ўсишини чеклаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ёрдам берди.