Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Евроосиё маконида интеграция лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлиги оширилади

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в работе саммита ЕАЭС в Бишкеке
Президент РФ В. Путин принял участие в работе саммита ЕАЭС в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2024
Oбуна бўлиш
Гап ЕИК ва транспорт соҳасидаги тадқиқот марказлари ўртасидаги ҳамкорлик ҳақида бормоқда.
TOШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Евроосиё маконида интеграция лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлиги оширилади, дея хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати.
Қайд этилишича, йўл инфратузилмаси, автомобиль транспорти, мутахассисларни ривожлантириш ва тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари Евроосиё иқтисодий комиссиясининг энергетика ва инфратузилма блоки ва Автомобиль транспорти илмий тадқиқот институти АЖ ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик бўйича ҳаракатлар режасига киритилди.
2024–2025 йилларга мўлжалланган ҳужжат Москвада бўлиб ўтган “Интеграция” VI Евроосиё бизнес форуми доирасида имзоланди. Режада транспорт тизимлари соҳасида таҳлилий материаллар, ахборот маълумотномаларининг электрон рақамли версиялари, шунингдек, соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини биргаликда тайёрлашга қаратилган тадбирлар ўрин олган. Томонлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик қўшма тадбирлар ва малака ошириш дастурларини ўтказишни назарда тутади.
“ЕИК ва тадқиқот марказларининг транспорт соҳасидаги ҳамкорлиги Евроосиё маконида интеграция лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини ошириш имконини беради”, — деди ЕИК энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев.
Ўз навбатида, “Автомобиль транспорти илмий-тадқиқот институти” ОАЖ бош директори Валерий Машков узоқ муддатли ҳамкорликка қизиқишини тасдиқлаб, ЕИК ва институт ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ижобий натижаларини қайд этди.
Маълумот учун, Автомобиль транспорти илмий-тадқиқот институти автомобиль транспорти эксплуатацияси муаммолари соҳасида етакчи илмий марказ ҳисобланади. Институт Россия Федерациясининг 2010 йилгача бўлган даврда транспортни ривожлантириш стратегиясини, Россия Федерациясининг 2020 ва 2030 йилларга мўлжалланган транспорт стратегиясини ишлаб чиқишда иштирок этди.
Интеграция — бу бир бутун сифатида ишлаши учун кичикроқ компонентларни ягона тизимга бирлаштириш.
Янгиликлар лентаси
0