ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. “Самарқанд – Ҳамдўстликнинг маданий пойтахти” дастури МДҲ давлатларининг Ёшлар симфоник оркестрининг катта концерти билан якунланди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Жорий йил давомида Самарқанд МДҲнинг маданий пойтахти мақомини фахр билан эгаллаб, Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасидаги дўстлик ва маданий алоқаларни мустаҳкамлади. Шаҳарда анжуманлар, форумлар, концертлар, театр учрашувлари бўлиб ўтди, уларда МДҲ давлатларидан келган иштирокчилар ўзаро тажриба алмашишди, ютуқлари билан ўртоқлашишди.
Программа "Самарканд – культурная столица Содружества" завершилась большим концертом Молодежного симфонического оркестра СНГ
© Sputnik
Программа "Самарканд – культурная столица Содружества" завершилась большим концертом Молодежного симфонического оркестра СНГ
© Sputnik
Бой тажриба тўплаган ва бошқа мамлакатлардаги ҳамкасблари билан яқин маданий алоқаларни ўрнатган Самарқанд якуний босқич – МДҲ маданий пойтахти эстафетасини кейинги шаҳарга топширишга киришди.
Шу муносабат билан ўтказилган байрам тадбири Самарқанд шаҳри МДҲнинг маданий пойтахти сифатида расман ўз ҳуқуқларини қабул қилган жойда – вилоят мусиқали драма театрида бўлиб ўтди. Йиғилганлар олдида сўзга чиққан Маданият вазирлиги, вилоят ва шаҳар ҳокимликлари вакиллари Давлатлараро дастур Самарқанд маданий ҳаётига янги ранглар олиб кириб, ундаги бўшлиқларни тўлдирганини таъкидладилар.
Программа "Самарканд – культурная столица Содружества" завершилась большим концертом Молодежного симфонического оркестра СНГ
© Sputnik
Тадбирнинг расмий қисмидан сўнг, яъни Озарбайжон президентининг Лочиндаги махсус вакили Масим Мамедовга Ҳамдўстлик маданий пойтахти эстафетаси топширилганидан сўнг, театр саҳнасига Россия халқ артисти Сергей Скрипка бошчилигидаги МДҲ давлатларининг Ёшлар симфоник оркестри кириб келди.
Дирижёрлик стендида Россия давлат симфоник кинематография оркестрининг бадиий раҳбари Сергей Иванович Скрипканинг ўзи, халқаро танловлар лауреати Константин Науменко (Москва), Туркманистонда хизмат кўрсатган артист Расул Кличев ва Самарқанд вилояти мусиқали драма театри бош дирижёри Ўктам Тилавов каби таниқли маэстролар навбатма-навбат қатнашишди.
Программа "Самарканд – культурная столица Содружества" завершилась большим концертом Молодежного симфонического оркестра СНГ
© Sputnik
Уларнинг раҳбарлигида оркестр классик пьеса ва фильмлардан машҳур композицияларни ижро этди ва улар томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди. Айниқса, бастакор Румил Вильдановнинг совет ўзбек фильми “Оловли йўллар” куйининг ижроси томошабинларни хушнуд этди.
Программа "Самарканд – культурная столица Содружества" завершилась большим концертом Молодежного симфонического оркестра СНГ
© Sputnik
“Мен миллий, ўзбек мусиқасини яхши кўраман ва бизда мавжуд бўлган меросни асраб-авайлашимиз керак, деб ҳисоблайман. “Оловли йўллар” бежизга танланмади. Бу асар мен учун шахсий маънога эга. Қайнотам (асли тошкентлик) куёви бошқа миллатга мансублигидан аввалига хурсанд бўлмаган, лекин “Оловли йўллар”да дирижёрлик қилганимни кўргач, мени ҳаммага ғурур билан таништира бошлаган”, — деди Сергей Иванович Скрипка.
МДҲ Ёшлар симфоник оркестрининг икки соатлик концерти якунлангач, самарқандликлар таниқли маэстролар ва ёш мусиқачилар билан мулоқот қилишди.