ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Россия қўшинлари ДХРда Ленинское посёлкаси ва Макаровка қишлоғини назорат остига олди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Муваффақиятли ҳужум ҳаракатлари натижасида “Марказ” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари Донецк Халқ Республикасининг Ленинское аҳоли пунктини озод қилди”, — дейилади хабарда.
Ленинское (2016 йилда Киев ҳукумати томонидан Пивденное деб ўзгартирилган) — аввал бир ярим мингга яқин аҳолига эга бўлган посёлка. Горловкадан бир километр шимоли-ғарбда жойлашган ҳамда Артемово (Зализний) ва Кирово (Пивничний) билан чегарадош.
“Марказ” гуруҳи Петровка, Дилеевка, Селидово, Ильинка, Новогродовка ва Новодмитровка ҳудудларида еттита Украина бригадасини мағлуб этди ва тўртта қарши ҳужумни қайтарди.
Шу билан бирга, “Восток” гуруҳи Макаровка қишлоғини озод қилди.
Макаровка — Волноваха туманидаги Великоновоселковская посёлкасидаги қишлоқ, Старомайорскийдан шимолда жойлашган. Бу Украина Қуролли кучлари ўтган йилги қарши ҳужум пайтида эгаллаб олишга муваффақ бўлган аҳоли пунктларидан биридир. Макаровкани назоратостига олиш Великая Новосёлкага, фронтнинг ушбу секторидаги Украина қўшинлари учун муҳим логистика марказига бориш имкониятини яратади.
Шу билан бирга, “Восток” жангчилари Разлив, Великая Новосёлка (ДХР) ва Новодаровка (Запорожье вилояти) ҳудудларида учта Украина бригадаси бўлинмаларини мағлуб этишди, шунингдек, битта қарши ҳужумни қайтаришди.