Президент Олий Мажлис Сенати аъзоларини тайинлади

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида"ги фармон имзоланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида"ги фармонни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Конституциянинг 92-моддасига ҳамда Сайлов кодексининг 75-моддасига мувофиққуйидагилар Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб тайинланди:
Зиё Азамат Ҳамид ўғли – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори;
Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна – Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессори;
Кўчимов Абдусаид Кўчимович – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори;
Рафиқов Қудратилла Мирсагатович – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси;
Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори;
Сафоев Содиқ Солихович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари;
Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори;
Турдиев Содиқжон – Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси бошқаруви раиси;
Худайбергенов Турсинхан Айдарович – Ўзбекистон Республикаси президенти маслаҳатчиси.