ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Россия Федерацияси Томск вилояти губернатори Владимир Мазур бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик ҳамда ўзаро ҳамкорлик муносабатлари мутлақо янги босқичга кўтарилиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев шу кунларда амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Федерацияси Томск вилояти губернатори Владимир Мазур бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
© Sirdaryo.uz
Музокаралар давомида Сирдарё ва Томск вилояти ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар йўналишларда алоқаларни чуқурлаштириш масаласида фикр алмашилди. Фан, таълим ҳамда фаол маданий-гуманитар алмашинувларни жадаллаштириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, тўқимачилик материалларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш, шунингдек, "Сирдарё" саноат зонаси дирекцияси ва "Томск" саноат парки дирекциясини боғлаш ўзаро ҳамкорликнинг истиқболдаги йўналишлари сифатида белгилаб олинди.
Учрашув якунида Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва Томск вилояти ўртасида доимий ва самарали ҳамкорлик тўғрисида меморандум ҳамда Тошкент кимё-технологиялар институти Янгиер филиали билан Томск давлат бошқарув тизимлари ва радиоэлектроника университети биргаликда ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув-услубий адабиётлар ишлаб чиқиш, профессор-ўқитувчилар, экспертлар алмашинувини йўлга қўйиш, бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурларида илмий стажировкаларни олиб бориш бўйича келишув имзоланди.
Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев шу кунларда амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Федерацияси Томск вилояти губернатори Владимир Мазур бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
© Sirdaryo.uz
Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев шу кунларда амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Федерацияси Томск вилояти губернатори Владимир Мазур бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
© Sirdaryo.uz
Делегация аъзолари вилоятга ташриф доирасида бир қатор замонавий ишлаб чиқариш қувватлари, хусусан "Сирдарё Мега Люкс", "Пенг Шенг" ҳамда “Политекс Сирдарё” корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.