Бу йил қишда истеъмолчиларга 21 млрд куб метр газ етказиб берилади

Президент ҳузурида куз-қиш мавсумида газ таъминотига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда келаётган куз-қиш мавсумида аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларини энергия билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, бу йилги қиш мавсумида истеъмолчиларга 21 миллиард куб метр газ етказиб бериш ҳисоб-китоб қилингани таъкидланди. Шунингдек, ҳаво кескин совиб кетганда газ истеъмоли ошиши ҳам қайд этилди.
Ижтимоий муассасалар ва корхоналарни энергия билан узлуксиз таъминлаш учун алоҳида захира инобатга олинган. Табиий газни иссиқлик электр станциялари, кимё ва металлургия корхоналари, газ қуйиш шохобчаларига манзилли етказиш бўйича тизим ташкил этилган.
Шунингдек, тармоқларда газ ҳисоби ва назорати бўйича йўқотишларни янада камайтириш мумкинлиги таъкидланди.

Андижон, Навоий ва Тошкент вилоятларида газни тежаш бўйича аниқланган имкониятларни бошқа ҳудудларда ҳам амалга ошириш вазифаси қўйилди.
Россия Ўзбекистонга газ етказиб бермоқда — тафсилотлар