Яшил энергияга ўтиш зарар келтирмаслиги керак — Мишустин

Михаил Мишустин БМТнинг иқлим бўйича конференциясида нутқ сўзлади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Россия саноатни декарбонизация учун ўз технологиялари ва ишлаб чиқаришини оширмоқда. Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин БМТнинг иқлим бўйича конференциясида маълум қилди.
Унинг қайд этилишича, Россия иссиқхона газлари чиқиндиларини 1990 йил даражасидан ярмидан кўпроқ камайтиришга муваффақ бўлди.
“2060 йилга келиб биз углерод нейтраллигига эришмоқчимиз. Биз энергия самарадорлигини ошириш, электр транспортини ривожлантириш, қишлоқ ва ўрмон хўжалигига замонавий ечимларни жорий этишга эътибор қаратамиз. Россияда энергия балансининг 85 фоизи тоза, кам эмиссия ишлаб чиқаришдан келиб чиқади, аммо бу биринчи навбатда қайта тикланадиган манбалардан олинадиган газ ва ядро энергиясидир. Биз саноатни декарбонизация учун ўз ишлаб чиқариш қувватимиз технологияларини оширмоқдами”, — деди у.
Мишустиннинг сўзларига кўра, Россия табиий имкониятлардан фойдаланади. Мамлакат дунёдаги ўрмон ресурсларининг бешдан бирига эга.

“Ютиш ҳажми йилига 1 миллиард тонна карбонат ангидрид эквивалентидан ошади. Россия президенти Владимир Путин мамлакатимиз иқлим ўзгаришига қарши курашда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш тарафдори эканини таъкидлади. Бу ерда мен тўртта устуворликни таъкидлаган бўлардим. Бу, биринчи навбатда, ривожланаётган мамлакатлар манфаатларини кўзлаб, иқлимни молиялаштириш соҳасида янги жамоавий мақсад бўйича келишувдир. Бундан ташқари, ташланмалар юқори бўлган саноат тармоқларини декоронизациясига ҳам маблағ ажратиш керак. Бундан ташқари, кам эмиссияли энергияга ўтиш паст даромадли мамлакатларнинг ривожланишига путур етказмасдан амалга оширилиши муҳимдир”, — дея аниқлик киритди Россия бош вазири.

Иқлим лойиҳалари сифатини баҳолашнинг ягона тизимини яратиш зарур. Ва, албатта, илмий жамоалар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш керак. Миллий тадқиқотлар декарбонизация ва мослашиш бўйича самарали қарорлар қабул қилиш учун глобал миқёсдаги иқлим ўзгариши ҳақидаги маълумотларни тўлдириши ва аниқлаштириши мумкин.
Унинг айтишича, Россия паст углеродли ривожланиш мақсадларига содиқ қолади.
Шавкат Мирзиёев Бокудаги COP29 конференциясида қандай таклифларни илгари сурди?