Тошкентда “Кошкин дом” пьесаси асосида саҳналаштирилган спектакль намойиш этилади

Янги “Кошкин дом” спектакли премьераси нобярь ойининг охирларида бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Тошкентда рус ёзувчиси Маршакнинг “Кошкин дом” (Мушук уйи) пьесаси асосида саҳналаштирилган спектакль намойиш этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри адабий бўлим раҳбари Достонбек Раҳматуллаев Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.
Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида таниқли рус ёзувчиси ва драматург Самуил Маршакнинг “Кошкин дом” пьесаси асосида янги мусиқали эртак спектакль саҳналаштирилди.
Новый музыкально-сказочный спектакль по пьесе Самуила Маршака "Кошкин дом".
Маданият вазирлиги ҳузуридаги театрлар фаолияти бўйича Бадиий кенгаш аъзолари томонидан мазкур спектакль илиқ кутиб олинди ва театр репертуари учун қабул қилинди.
“Бу асарни фильм вариантида, бошқа театрларда ҳам кўрганман. Самуил Маршакнинг “Кошкин дом” пьесасининг ғояси ва воқеаси жуда қизиқарли. Мазкур театрда ўзининг янгича вариантини топибди. Айниқса, эстетик дид билан ёндашилганлиги, декорациялар, костюмлар, актёрлар маҳорати профессионал тарзда ишланган. Рус тилидаги шеърий композициялар ва қўшиқлар жонли айтилаётганлиги билан алоҳида ажралиб туради”, — деди Бадиий кенгаш аъзоси, драматург Ҳайитмат Расул.
Пьеса муаллифи Самуил Маршак, режиссёр Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Малика Искандарова, композитор Елена Бурова, постановкачи рассом Евгения Бисерова.
Новый музыкально-сказочный спектакль по пьесе Самуила Маршака "Кошкин дом".
Ролларда Наргиза Рустамова, Улуғбек Рустамов, Шаҳноза Султонова, Тўлқин Холмуродов, Дилрабо Мирзаева, Дилнавоз Аҳмедова, Науфал Сулаймонов, Баҳодир Аҳмедов, Абдуллоҳ Исмоилов, Файзулла Асқаров ва бошқалар.
“Кошкин дом” асари бугунги томошабин учун жуда қизиқарли ва долзарб мавзуда. Ушбу спектаклга маҳоратли композитор Елена Бурова муаллифлик қўшиқларини ёзди, биргаликда асар устида ишладик. Ўйлайманки, янги спектакль ўз томошабинини топади. Рус тилидаги мактаб ўқувчилари учун қизиқарли ва томошабоп саҳна асари бўлади. Ижодий жамоанинг барча аъзоларига раҳмат, Бадиий кенгаш аъзолари томонидан асар муваффақиятли қабул қилинганидан хурсандман”, — деди театр бош режиссёри Малика Искандарова.
Новый музыкально-сказочный спектакль по пьесе Самуила Маршака "Кошкин дом".
Янги “Кошкин дом” спектакли нобярь ойининг охирларида катта премьера қилинади.
Қайд этилишича, Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида рус тилида “Золушка”, “Красная шапочка”, “Сердце матери”, “Муха-Цокотуха”, “Счастливый принц”, “Алладин” каби спектакллар саҳналаштирилиб, репертуарда омадли томошаларга айланган.