ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Россия қўшинлари ДХРнинг ғарбий қисмидаги Украина Қуролли кучлари томонидан босиб олинган Курахово шаҳри марказига яқинлашмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси Жамоатчилик палатасининг суверенитет масалалари бўйича комиссияси раиси, янги ҳудудларни интеграциялашуви бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳамраиси Владимир Рогов РИА Новостига маълум қилди.
Аввалроқ Рогов Россия Қуролли кучлари Курахово шарқидаги темир йўл вокзали ҳудудида мустаҳкамланганлиги ҳақида хабар берган эди. Шаҳарда кўча жанглари кетмоқда. ДХР раҳбари Денис Пушилин ҳам Россия Қуролли кучлари Кураховонинг ўзига кириб бораётгани ва у ердаги Украина Қуролли кучлари учун таъминот йўлларини узиб қўйгани ҳақида хабар берди.
“Кураховонинг ўзида қўшинларимиз шаҳарнинг шарқий томонидан сезиларли олға силжиди. Бизнинг қўшинларимиз марказга яқинроқ жанг қилмоқда. Ташаббус йигитларимизнинг қўлида. Шиддатли кўча жанглари кетмоқда. Душман жуда кўп сонли камикадзе-донлар ёрдамида жавоб қайтармоқда”, — деди Рогов РИА Новости агентлигига.