Сомон сувоқ, ёғоч, айвон ва сўри: Мирзиёев Бокудаги Ўзбекистон павильони билан танишди

Павильон Ўзбекистоннинг ноёб маданий мероси ҳамда экология ва иқлим масалаларига барқарор ёндашувларини намойиш этишга мўлжалланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида ўтаётган БМТнинг Бутунжаҳон иқлим саммитида (COP29) ташкил этилган Ўзбекистон Миллий павильони билан танишди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Давлат раҳбарига павильоннинг ғояси ва унда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Президент Узбекистана посетил Национальный павильон на COP-29
Павильон Ўзбекистоннинг ноёб маданий мероси ҳамда экология ва иқлим масалаларига барқарор ёндашувларини намойиш этишга мўлжалланган.
Президент Узбекистана посетил Национальный павильон на COP-29
Унинг "Ички барқарорлик" деб номланган меъморий концепцияси инсоннинг табиат билан уйғунлигини ва оилавий қадриятларни ифодаловчи анъанавий ўзбек ҳовлисига асосланган.
Президент Узбекистана посетил Национальный павильон на COP-29
“Сомон сувоқ ва ёғоч каби экологик, анъанавий материаллардан фойдаланиб, азалдан ўзбек хонадонининг ажралмас қисми бўлмиш айвон ва сўридан илҳомланиб бунёд этилган павильон уйғун макон ҳосил қилади. Биргаликда ушбу меъморий ечимлар қулай микроиқлимни таъминлайди, шинам муҳит яратади ва барқарор келажак ҳақидаги ғамхўрликни акс эттиради”, — дейилади хабарда.
Президент Узбекистана посетил Национальный павильон на COP-29
Саммит кунларида бу ерда Оролбўйи минтақасининг ижтимоий-экологик муаммоларини ҳал этиш, "яшил" иқтисодиётни ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда биохилма-хилликни асрашга бағишланган 20 дан ортиқ қўшимча тадбир ўтказилиши режалаштирилган.