Матбуот маркази

Томск вилояти губернаторининг Ўзбекистонга ташрифи бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтади

Томск вилояти губернатори Владимир Мазурнинг Ўзбекистонга ташриф буюради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Эртага, 13 ноябрь куни, соат 17:30 да Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида Томск вилояти губернатори Владимир Мазурнинг Ўзбекистонга ташрифига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Анжуманда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
Томск вилояти Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий алоқалар, таълим, фан ва технология соҳаларида қандай ҳамкорлик қилади?
Саноат ишлаб чиқарувчилари ўзаро қандай ишлайди? Қайси соҳаларни ривожлантириш режалаштирилмоқда?