Спорт туризми: Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ва Россия спортчилари ғолиб деб топилди

Жаҳон чемпионатида 300 нафарга яқин спортчи иштирок этди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Самарқандда бўлиб ўтган спорт туризми бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ва Россия спортчилари ғолиб деб топилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Атлеты из Узбекистана и России признаны лучшими на чемпионате мира по спортивному туризму
Самарқанд вилоятининг тоғли ҳудудида халқаро спорт туризми фестивали бўлиб ўтди, унда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа давлатлардан 300 нафарга яқин спортчи иштирок этди.
Атлеты из Узбекистана и России признаны лучшими на чемпионате мира по спортивному туризму
Чемпионат доирасида пиёда ва велоспорт масофаларида спорт туризми бўйича ҳам чемпионлар аниқланди. Улар Ўзбекистон ва Россия спортчилари бор.
Атлеты из Узбекистана и России признаны лучшими на чемпионате мира по спортивному туризму
Улар орасида велоспорт бўйича Ўзбекистон спортчилари чемпион деб топилди. Россиялик спортчилар иккинчи бўлиб етиб келишди.
Атлеты из Узбекистана и России признаны лучшими на чемпионате мира по спортивному туризму
Юриш масофасида эса Россия вакиллари олтин, Ўзбекистон эса кумуш медални қўлга киритди.

“Чемпионатнинг кўплаб иштирокчилари учун ўзбекистонлик спортчиларнинг тайёргарлиги чинакам кашфиёт бўлди. Бу, албатта, катта ютуқ. Велосипед ва пиёда юриш учун мўлжалланган маҳаллий йўлакларнинг сифатини ҳам таъкидламоқчиман – улар халқаро стандартларга жавоб беради. Келгуси йилда мамлакатингизда яна бир қанча тадбирларни ўтказишни режалаштирганмиз”, — деди Халқаро спорт туризми федерацияси вице-президенти, Россия Федерацияси вакили Алексей Дягтерёв.

Маълумот учун, чемпионат Самарқанд тумани “Оҳалик-Оқбўйро-Миронқул” туристик рекреацион зонаси ҳудудида бўлиб ўтди. Мазкур тоғ ҳудуди Тожикистон тоғ тизмаларига туташган.