Шавкат Мирзиёев Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашди — муҳокама этилган масалалар

Мирзиёев фуқаролар Ҳаж ва Умра зиёратларини адо этишларига яратилган шароитлар учун Саудия Арабистони раҳбариятига миннатдорлик билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Навбатдан ташқари араб-ислом саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашув ўтказди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ўзбекистон-Саудия кўп қиррали муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат аввалида давлат раҳбари Ар-Риёддаги фавқулодда саммит ўз вақтида ташкил этилгани ва долзарб аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Президент Узбекистана и Наследный принц Саудовской Аравии обсудили вопросы дальнейшего развития многопланового сотрудничества
Муҳокама этилган масалалар:
"Яшил" энергетика, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, коммуникациялар соҳасида, қишлоқ хўжалиги, саноатда янги қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари;
Бўлажак олий даражадаги тадбирларга, шу жумладан, 2025 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" мулоқотининг иккинчи саммитига тайёргарлик кўриш;
Минтақавий масалалар, жумладан, Яқин Шарқдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш.
Учрашув давомида Ўзбекистон етакчиси фуқаролар Ҳаж ва Умра зиёратларини адо этишларига яратилган шароитлар учун Саудия Арабистони раҳбариятига миннатдорлик билдирди.