https://sputniknews.uz/20241112/shavkat-mirziyoev-muhammad-bin-salmon-ol-saud-46566393.html
Шавкат Мирзиёев Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашди — муҳокама этилган масалалар
Шавкат Мирзиёев Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашди — муҳокама этилган масалалар
Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев фуқаролар Ҳаж ва Умра зиёратларини адо этишларига яратилган шароитлар учун Саудия Арабистони раҳбариятига миннатдорлик билдирди. 12.11.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-11-12T09:16+0500
2024-11-12T09:16+0500
2024-11-12T10:29+0500
сиёсат
саудия арабистони
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/0c/46566055_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_8500ca4819bb169c319207070c73f494.jpg
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Навбатдан ташқари араб-ислом саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашув ўтказди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Ўзбекистон-Саудия кўп қиррали муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.Суҳбат аввалида давлат раҳбари Ар-Риёддаги фавқулодда саммит ўз вақтида ташкил этилгани ва долзарб аҳамиятга эга эканини таъкидлади.Муҳокама этилган масалалар:Учрашув давомида Ўзбекистон етакчиси фуқаролар Ҳаж ва Умра зиёратларини адо этишларига яратилган шароитлар учун Саудия Арабистони раҳбариятига миннатдорлик билдирди.
саудия арабистони
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/0c/46566055_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_f619e6c697109ffe66ce3d1cffe11ecd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, саудия арабистони, ўзбекистон, шавкат мирзиёев
сиёсат, саудия арабистони, ўзбекистон, шавкат мирзиёев
Шавкат Мирзиёев Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашди — муҳокама этилган масалалар
09:16 12.11.2024 (янгиланди: 10:29 12.11.2024) Мирзиёев фуқаролар Ҳаж ва Умра зиёратларини адо этишларига яратилган шароитлар учун Саудия Арабистони раҳбариятига миннатдорлик билдирди.
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Навбатдан ташқари араб-ислом саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашув ўтказди, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Ўзбекистон-Саудия кўп қиррали муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат аввалида давлат раҳбари Ар-Риёддаги фавқулодда саммит ўз вақтида ташкил этилгани ва долзарб аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Муҳокама этилган масалалар:
"Яшил" энергетика, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, коммуникациялар соҳасида, қишлоқ хўжалиги, саноатда янги қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари;
Бўлажак олий даражадаги тадбирларга, шу жумладан, 2025 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" мулоқотининг иккинчи саммитига тайёргарлик кўриш;
Минтақавий масалалар, жумладан, Яқин Шарқдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш.
Учрашув давомида Ўзбекистон етакчиси фуқаролар Ҳаж ва Умра зиёратларини адо этишларига яратилган шароитлар учун Саудия Арабистони раҳбариятига миннатдорлик билдирди.