Зудлик билан вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган касалликлар рўйхати эълон қилинди

ЖССТ зудлик билан вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган касалликлар рўйхатини эълон қилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тезкор равишда янги вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган 17 та патоген рўйхатини тақдим этди, дея хабар берди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Мутахассислар хулосасига кўра, ОИВ, безгак ва силга (туберкулёз) қарши янада самарали вакциналар яратиш бўйича изланишларни давом эттириш керак. Чунки худди шу хасталиклар туфайли йилига 2,5 миллион киши ҳаётдан кўз юммоқда.
ЖССТ рўйхатидан жой олган биринчи гуруҳга мансуб қуйидаги касалликларга қарши ҳали эмлаш воситалари мавжуд эмас:
А гуруҳига кирувчи стрептококклар;
гепатит C вируси;
ОИВ-1 (HIV-1);
Клебсиелла пневмонияси.
Иккинчи гуруҳга мансуб қуйидаги патогенларга қарши вакциналар яратилган, аммо уларни келгусида янада такомиллаштириш зарур:
цитомегаловирус;
грипп вируси;
лейшманиоз;
сальмонеллёз;
норовирус;
безгак плазмодияси;
шигелла;
тилларанг стафилококк.
Учинчи гуруҳга мансуб қуйидаги касалликларга қарши вакциналар эса назорат қилувчи органлар томонидан рўйхатга олиниш арафасида:
денге безгаги;
B гуруҳига кирувчи стрептококклар;
ичак таёқчаси;
сил;
респиратор-синцитиал вирус.
Дунёда сил билан касалланиш кескин ошди — ЖССТ