TOШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Украина Қуролли кучлари "Bradley" зирҳли машиналаридан фойдаланишига қарамай, стратегик муваффақиятга эриша олмади. Бу ҳақда АҚШ Конгрессининг собиқ ходими ва геосиёсий таҳлилчи Брэндон Вейхерт "National Interest" нашрига маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Украина Қуролли кучлари бирорта ҳам муҳим стратегик ғалабага эриша олмади. Бугун Россия Украинанинг шарқий қисми ва Қрим ярим оролининг можаро бошида бўлган барча ҳудудларини ўзида сақлаб турибди”, — дея таъкидлади эксперт украиналикларнинг Америка зирҳли техникасидан фойдаланишига изоҳ бериб.
Унинг қайд этишича, жангларда Украина кучлари кўп сонли “Bradley”ларни йўқотган. Унинг сўзларига кўра, Америка армиясидаги бундай йўқотишлар ҳалокатли ҳисобланади.