Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИда шакар ишлаб чиқариш ортди

Иттифоқ мамлакатларида фаолият юритаётган 74 шакар заводидан 66 таси қанд лавлагини қайта ишлайди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Евроосиё шакар ассоциациясининг хабар беришича, Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатларида шакар ишлаб чиқариш кўпайган.
Маълумотларга кўра, 5 ноябрь ҳолатига Иттифоқ мамлакатларида фаолият юритаётган 74 та шакар заводидан 66 таси қанд лавлагини қайта ишламоқда: Россия Федерациясида 57 та, Беларусда 4 та, Қозоғистонда 3 та, Қирғизистонда 2 та.

“2024/25 йилги мавсум бошидан буён ЕОИИ мамлакатларида 2023 йилда 4 млн 6 минг тонна шакар ишлаб чиқарилган”, — дейилади хабарда.

Мамлакатлар кесимида:
Россия - 3,706 миллион тонна (2023 йилга нисбатан 36 мингга кўп);
Беларусь - 296,2 минг тонна (12,4 мингга кўп);
Қозоғистон – 20,8 минг тонна (5,3 мингга кўп);
Қирғизистон – 38,3 минг тонна (1,4 мингга кўп).
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ мамлакатларида истеъмол нархлари ўсишини барқарорлаштириш бўйича нималар қилинмоқда?