https://sputniknews.uz/20241110/eoii-istemol-narxlar-46544676.html
ЕОИИ мамлакатларида истеъмол нархлари ўсишини барқарорлаштириш бўйича нималар қилинмоқда?
ЕОИИ мамлакатларида истеъмол нархлари ўсишини барқарорлаштириш бўйича нималар қилинмоқда?
Sputnik Ўзбекистон
Иттифоқ мамлакатларида кўрилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва кенг кўламлилиги туфайли инфляциянинг барқарорлашуви ва нархлар барқарорлигининг ошиши... 10.11.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-11-10T12:18+0500
2024-11-10T12:18+0500
2024-11-10T12:18+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
еик
иқтисод
кредит
пул
инфляция
солиқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/0e/37840902_0:61:1400:849_1920x0_80_0_0_a4b17cd02b12850384512b0fc7416b2f.jpg
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатларининг ваколатли органлари вакиллари Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) штаб-квартирасида бўлиб ўтган семинарда истеъмол нархлари барқарорлигини сақлаш чора-тадбирларини муҳокама қилди. Бу ҳақда комиссия матбуот хизмати хабар берди.Истеъмол нархларини барқарорлаштириш учун пул-кредит регуляторлари сўнгги йилларда асосий ставкаларни юқори даражада ушлаб туришди.Иттифоқнинг аксарият мамлакатларида ваколатли органлар айрим ижтимоий аҳамиятга эга товарлар нархини вақтинча тартибга солиш, айрим турдаги товарлар экспортини чеклаш, ички бозорни тўлдириш, товар айирбошлаш даражасини кузатиш, имтиёзли кредитлар ва солиқ имтиёзлари бериш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига субсидиялар бериш чоралари кўрилди.Маълумот учун, Иттифоқ тўғрисидаги шартномага мувофиқ, ЕОИИ мамлакатлари иқтисодий ривожланишининг барқарорлигини белгиловчи асосий макроиқтисодий кўрсаткичлардан бири инфляция даражаси ҳисобланади. Комиссия ЕОИИ мамлакатларидаги инфляция даражасини мунтазам равишда кузатиб боради.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/0e/37840902_94:0:1306:909_1920x0_80_0_0_c2e0c13c66eea1baca2bb89074676039.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии, еик, иқтисод, кредит, пул, инфляция, солиқ
еоии, еик, иқтисод, кредит, пул, инфляция, солиқ
ЕОИИ мамлакатларида истеъмол нархлари ўсишини барқарорлаштириш бўйича нималар қилинмоқда?
Иттифоқ мамлакатларида кўрилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва кенг кўламлилиги туфайли инфляциянинг барқарорлашуви ва нархлар барқарорлигининг ошиши кузатилди.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатларининг ваколатли органлари вакиллари Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) штаб-квартирасида бўлиб ўтган семинарда истеъмол нархлари барқарорлигини сақлаш чора-тадбирларини муҳокама қилди. Бу ҳақда комиссия матбуот хизмати
хабар берди. "Жаҳон нархларининг ўсиши, савдо-иқтисодий чекловлар ва логистика таъминоти занжирларини қайта ташкил этиш шароитида Евросиё "бешлиги" давлатлари миллий инфляция мақсадларига эришиш учун нархларнинг ошишини чеклашга қаратилган чораларни кўришди", — дейилади ҳисоботда.
Истеъмол нархларини барқарорлаштириш учун пул-кредит регуляторлари сўнгги йилларда асосий ставкаларни юқори даражада ушлаб туришди.
Иттифоқнинг аксарият мамлакатларида ваколатли органлар айрим ижтимоий аҳамиятга эга товарлар нархини вақтинча тартибга солиш, айрим турдаги товарлар экспортини чеклаш, ички бозорни тўлдириш, товар айирбошлаш даражасини кузатиш, имтиёзли кредитлар ва солиқ имтиёзлари бериш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига субсидиялар бериш чоралари кўрилди.
“Кўрилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва кенг кўламлилиги туфайли ЕОИИ мамлакатларида инфляция барқарорлашуви ва нархлар барқарорлиги ошиши кузатилди. Сентябрь ойи охирида ЕОИИ мамлакатларида инфляция даражаси: Арманистонда – 0,6 фоиз, Беларусда – 6,0 фоиз, Қозоғистонда – 8,3 фоиз, Қирғизистонда – 4,9 фоиз, Россияда – 8,6 фоиз”, — дейилади хабарда.
Маълумот учун, Иттифоқ тўғрисидаги шартномага мувофиқ, ЕОИИ мамлакатлари иқтисодий ривожланишининг барқарорлигини белгиловчи асосий макроиқтисодий кўрсаткичлардан бири инфляция даражаси ҳисобланади. Комиссия ЕОИИ мамлакатларидаги инфляция даражасини мунтазам равишда кузатиб боради.