ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик шахматчи Афруза Ҳамдамова икки карра жаҳон чемпиони бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Шахмат Федерацияси хабар берди.
Афруза Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг 16 ёшгача қизлар гуруҳида муддатидан аввал ғалаба қозониб, 2 карра жаҳон чемпионига айланди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Ҳамдамова Италияда ўтказилган 14 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиб, аёллар орасида ўзбекистонлик биринчи жаҳон чемпионига айланганди.