Шахмат: Ўзбекистон Венгрияда ўтган Олимпиадада бронза медалига сазовор бўлди

© Министерство спорта УзбекистанаПо итогам 45-й Всемирной шахматной Олимпиады мужская команда Узбекистана завоевала бронзовую медаль
По итогам 45-й Всемирной шахматной Олимпиады мужская команда Узбекистана завоевала бронзовую медаль - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2024
Oбуна бўлиш
46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси 2026 йил Тошкентда ўтказилади.
TOШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Венгрияда бўлиб ўтган 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 189 та жамоа орасида бронза (3-ўрин) медалига сазовор бўлди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Венгриянинг Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ўз якунига етди.
Муросасиз баҳсларда ғолиблик Ҳиндистон жамоасига насиб этган бўлса, АҚШ гроссмейстерлари кумуш медаллар билан тақдирланишди.
Индивидуал йўналишларда ҳам шахматчилар совринларга эга чиқишди:
Шамсиддин Воҳидов (4-тахта);
Нодирбек Абдусатторов (1-тахта);
Нодира Нодиржонова (5-тахта).

“Ҳамюртларимиз 2 йил муқаддан Ҳиндистонда ўтган Олимпиадада чемпионликка эришган эди. Шу тариқа, жамоамиз қаторасига иккинчи бор совриндор бўлмоқда. Энди яна 2 йилдан сўнг дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари Ўзбекистон мезбонлик қиладиган навбатдаги Олимпиадада жам бўлишади”, — дейилади хабарда.

Қизлар жамоаси эса 170 та жамоа орасида 12-ўринни эгаллади. Тахталар кесимида: 5-тахтада Нодира Нодиржанова 2-ўрин ва кумуш медални қўлга киритди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими якунида анъанага кўра навбатдаги шахмат Олимпиадаси мезбонига эстафета тантанали равишда топширилди.
Ҳисоб бўйича 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси 2026 йил Тошкент шаҳрида ўтказилади. FIDE президенти Аркадий Дворкович ушбу мусобақа байроғи ҳамда машъаласини терма жамоа етакчиси Нодирбек Абдусатторовга топширди.
Жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова Тошкентда кутиб олинди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2023
Саида Мирзиёева шахмат бўйича жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамовани шахсан ўзи кутиб олди
Янгиликлар лентаси
0