TOШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Россия Федерацияси билан ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда президент имзолаган тегишли қарорда назарда тутилган.
Ўзбекистон президенти қарори билан Россия билан халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тасдиқлади.
“2021 йил 18 ноябрда Москва шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқлансин”, — дейилган ҳужжат матнида.
Шартнома 2021 йил 18 ноябрь куни Мирзиёевнинг Россияга ташрифи чоғида Москвада имзоланган. Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибиятига мазкур шартнома бўйича ишларни мувофиқлаштириш вазифаси юклатилди.
Халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар:
Рақамли технологиялар вазирлиги;
Давлат хавфсизлиги хизмати;
Ички ишлар вазирлиги;
Ахборот ва оммавий комуникациялар агентлиги.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таминлайди.