Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашиш ниятини тасдиқлади

Путин декабрь ойида МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашиш ниятини тасдиқлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин янги келган 28 нафар элчидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш жараёнида декабрь ойида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатлари раҳбарлари билан учрашиш ва келажак учун қўшма режаларни белгилаш ниятини тасдиқлади.

“Албатта, бу ерда Беларусь, Қирғизистон, Арманистон ва Озарбайжон элчиларини кўрганимдан хурсандман – бу давлатлар Россиянинг энг яқин қўшнилари, энг яхши дўстлари, табиий стратегик ҳамкорлари ва иттифоқчиларидир. Биз уларнинг раҳбарлари билан яқинда октябрь ойида Москвада МДҲ саммитида учрашган эдик. Анъанага кўра, декабрь ойи охирида йиғилиб, йил якунларини сарҳисоб қиламиз, истиқболдаги режаларимизни белгилаймиз”, — деди Россия раҳбари.

МДҲ етакчилари ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қандай қарорлар қабул қилишди?