ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда Россия театр санъати институти (ГИТИС) мактаби иш бошлади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
“ГИТИС: хориждаги рус театр мактаби” Тошкентда 1-12 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
ГИТИС ўқитувчилари Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, шунингдек, актёрлар, театр жамоалари директорлари ва режиссёрлари учун мактаб ва малака ошириш курсларини ўтказади.
“Ўзбекистон маданият вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳамда Россия театр санъати институти (ГИТИС) билан ҳамкорликда олий таълим муассасаларининг театр санъати йўналишидаги профессор-ўқитувчилари ҳамда давлат театрларидаги ёш мутахассислари учун малака ошириш курслари бошланди”, — дейилади хабарда.
Унда олий таълим муассасаларидан 13 нафар профессор-ўқитувчилар ҳамда давлат театрларидан 18 нафар мутахассислар иштирок этмоқда.
Ўқув машғулотларини ГИТИСнинг малака мутахассисларидан Мария Орёл ҳамда Ксения Казакевич олиб бормоқда.
Тренинг якунида лойиҳа иштирокчиларига Россия театр санъати институти – ГИТИСнинг малака ошириш сертификатлари берилади.