Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Вашингтон Украинада бутун дунёга қарши курашмоқда — Мартиндейл

Америкалик Даниел Мартиндейл 2022 йил февралидан бери Украина ҳудудида бўлиб, у ердан Россия ҳарбийларига УҚК ҳарбий объектлари координаталарини юбориб турган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Вашингтон Украинада бутун дунё ва ўз фуқароларига қарши курашмоқда, деди Россия Қуролли кучларига ёрдам берган америкалик Даниел Мартиндейл.

“Бу (махсус ҳарбий операция – таҳр.) Вашингтоннинг бутун дунёга, ўз фуқароларига қарши курашини давом эттириш масаласи ҳамдир”, - деди Мартиндейл “Россия сегодня” медиагуруҳи матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистларга.

Россия Федерацияси хавфсизлик кучларининг РИА Новостига маълум қилишича, хавфсизлик кучлари 2022 йил 11 февралдан бери Украинада бўлган ва икки йил давомида Россия Федерациясига Украина ҳарбий объектларининг координаталарини узатиб келган АҚШ фуқароси Даниел Мартиндейлни Украина Қуролли кучлари назорати остидаги ҳудуддан олиб чиқиб кетишган. Ушбу маълумотлар Украина Қуролли кучларининг техникаси ва шахсий таркибини йўқ қилиш учун бир неча марта ишлатилган.
ДХР мудофаа штабининг октябрь ойи охирида маълум қилишича, америкалик Угледар йўналишидаги Богоявленка қишлоғига ҳужумни тайёрлашда муҳим роль ўйнаган.
Мартиндейл Москвадаги биринчи матбуот анжуманини “Россия сегодня” медиагуруҳи матбуот марказида ўтказди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия ҳарбийлари ДХРда Кураховкани ва Харьковда Першотравневоени озод қилди