ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Сўнгги 24 соат ичида Россия армияси бўлинмалари 300 нафардан ортиқ украиналик жангарини, тўртта зирҳли жанговар техникани, шунингдек, саккизта артиллерия қуроли, тўртта миномёт ва Исроилда ишлаб чиқарилган RADA станциясини йўқ қилди, дея хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
"Кун давомида Украина Қуролли кучларининг йўқотишлари 300 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчини ташкил этди, тўртта зирҳли жанговар машина, шунингдек, саккизта артиллерия қуроли, тўртта миномёт, Исроилда ишлаб чиқарилган RADA станцияси ва тўққизта автомобиль йўқ қилинди", — дейилади хабарда.
Умуман олганда, Курск йўналишидаги жангларда душман 28 600 нафардан ортиқ аскар, 180 та танк, 101 та пиёда жанговар машинасини ва бошқа қуролларини йўқотган.
“Украина Қуролли кучлари бўлинмаларини йўқ қилиш операцияси давом этмоқда”, — дея қўшимча қилди Россия Мудофаа вазирлиги.