ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Тошкентда Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети филиалининг янги кампуси очилиши бўлиб ўтди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Очилиш маросимида сўзга чиққан Россия Федерацияси бош вазири ўринбосари Дмитрий Чернишенко “филиалда кейинчалик фарзандларимизга таълим берадиган ўқитувчилар тайёрланади, бу биз киритган энг муҳим инвестициядир”, деб айтди.
Дмитрий Чернышенко открыл новый кампус филиала РГПУ им. А.И.Герцена в Ташкенте
© Правительство России
“Россия ва Ўзбекистон учун миллатлараро мулоқот тили бўлган рус тили мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш имконини беради”, — деди Чернишенко.
Айтилишича, ҳозирда филиалда 1,1 мингдан ортиқ талаба таҳсил олмоқда. Яқин келажакда уларнинг сонини янада ошириш режалаштирилган.
Бош вазир ўринбосари бугунги кунда Ўзбекистонда Россиянинг етакчи олий ўқув юртларининг 14 та филиали фаолият юритаётганини таъкидлади.
Россия таълим вазирининг қайд этишича, Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашда икки давлат ўқитувчилари ва талабалари ўртасидаги ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Республика яқин ва узоқ хориж мамлакатлари орасида Россия университетларида талабалар сони бўйича етакчи ўринни эгаллайди - қарийб 53 минг киши.
Шунингдек, ташриф давомида Россиянинг гуманитар лойиҳаларида иштирок этаётган ўқитувчилар билан учрашув бўлиб ўтди. Йиғилишда ўқитувчилар, масалан, “Малыш” (Кичкинтой) ва “Класс!” (Зўр)лойиҳалари доирасида Ўзбекистон ва Россия таълим муассасалари ўртасида амалиёт ўташни таклиф қилишди.