ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига жўнаб кетди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
"Сафар давомида давлатимиз раҳбари улкан индустрия лойиҳалари, янги корхоналар ва таълим масканлари фаолияти билан танишади. Ташрифнинг иккинчи куни янги лойиҳаларни ишга тушириш ва вилоятни янада ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказиш режалаштирилган", — дейилади хабарда.
Навоий вилояти индустриал салоҳияти юқори ҳудуд. Иқтисодий ва инвестициявий имкониятлар туфайли сўнгги йилларда бу янада ошиб бормоқда.