Бахтиёр Саидов хорижий давлатларнинг элчилари билан Термиз халқаро савдо марказига борди

Бахтиёр Саидов: Марказ бутун дунё ишбилармонлари учун савдо ривожига хизмат қиладиган ўзига хос хаб бўлиши шубҳасиз.
Sputnik
TOШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хорижий давлатларнинг мамлакатдаги элчилари билан Термиз халқаро савдо марказига борди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Бахтиёр Саидов хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги элчилари билан биргаликда Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.
Бахтиёр Саидов хорижий давлатларнинг элчилари билан Термиз халқаро савдо марказига борди
“Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида жойлашган “Термиз халқаро савдо маркази” нафақат Марказий Осиё, балки бутун дунё ишбилармонлари учун савдо ривожига хизмат қиладиган ўзига хос хаб бўлиши шубҳасиз”, — деб ёзади вазир.
Эслатиб ўтамиз, август ойида Термиз халқаро савдо маркази”нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтган эди. Маркази қулай ишбилармонлик муҳити ва логистикани яратиш, маъмурий тартиб-таомилларни соддалаштириш ва тадбиркорлар учун зарур шароит яратиш мақсадида барпо этилди.
Бахтиёр Саидов хорижий давлатларнинг элчилари билан Термиз халқаро савдо марказига борди
Марказ ҳудудида фаолият юритувчи Ўзбекистонда рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектларига Афғонистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун тасдиқнома олмасдан меҳнат шартномалари асосида ишга қабул қилишга рухсат берилади.
Марказий Осиёда муқобили бўлмаган биринчи эркин савдо зонаси ҳудудида меҳмонхона, тиббиёт клиникаси, бизнес мактаби, йирик савдо ва хизмат кўрсатиш маркази, ресторанлар, хостел, йилига 900 минг тонна юк айланмаси қувватига эга логистика маркази ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари жойлашган.
Россия Термиздаги транспорт-логистика маркази имкониятларидан фойдаланиши мумкин