https://sputniknews.uz/20240829/termiz-xalqaro-savdo-markaz-45419903.html
Термизда халқаро савдо маркази очилди
Термизда халқаро савдо маркази очилди
Sputnik Ўзбекистон
Арипов Афғонистон, Озарбайжон, Қирғизистон ва Қозоғистон вакиллари билан Термиз халқаро савдо марказини очиб берди.
2024-08-29T16:27+0500
2024-08-29T16:27+0500
2024-08-29T16:40+0500
иқтисод
ўзбекистон
термиз
афғонистон
савдо
абдулла арипов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/1d/45419225_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_ecc7c43d398af10a0c4c3e366401bb8a.jpg
TOШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Бугун “Термиз халқаро савдо маркази”нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар берди Ўзбекистон бош вазири матбуот котиби. Маросимда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, Афғонистон бош вазири вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар, Озарбайжон бош вазирининг ўринбосари Шаҳин Мустафаев, Қирғизистон иқтисодиёт ва савдо вазирининг ўринбосари Назарбек Малаев, Қозоғистон савдо ва интеграция вазирининг ўринбосари Қайрат Торебаев иштирок этди. Рамзий тасма кесилиб, марказ расман очилганидан сўнг, Афғонистон, Озарбайжон, Қозоғистон Қирғизистон ва бошқа мамлакат дипломатик корпус вакиллари марказ фаолияти билан яқиндан танишди.Тадбирда президент Шавкат Мирзиёев томонидан минтақадаги барча давлатлар билан яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди. Мазкур марказ минтақада савдо алоқаларини кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишда муҳим платформага айланишига ишонч билдирилди. Шунингдек, Марказда Афғонистон фуқароларига савдо-сотиқ қилишлари, таълим, тиббиёт ҳамда бошқа ижтимоий хизматлардан фойдаланишлари учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилди. Маълумот учун, марказ ҳудудида фаолият юритувчи Ўзбекистонда рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектларига Афғонистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун тасдиқнома олмасдан меҳнат шартномалари асосида ишга қабул қилишга рухсат берилади. Афғонистон ва Покистон фуқароларига савдо дўконлари, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш учун мўлжалланган бино ва иншоотларни ижарага олиш, шунингдек, истисно тариқасида, мулк ҳуқуқи билан сотиб олиш ҳуқуқи берилади. Бунда ер участкасига бўлган ҳуқуқ қонунчиликда белгиланган тартибда ижара ҳуқуқи асосида давлат рўйхатидан ўтказилади. Улгуржи ва чакана савдода тўлов воситаси сифатида, истисно тариқасида, ўзбек сўми билан бир вақтда доллар, рубль, евро, юань валюталарини қабул қилишга рухсат берилади.
ўзбекистон
термиз
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/1d/45419225_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_efc05e409a8b0e78ccbd8aed1f9ae018.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
арипов афғонистон озарбайжон қирғизистон қозоғистон билан термиз халқаро савдо маркази
арипов афғонистон озарбайжон қирғизистон қозоғистон билан термиз халқаро савдо маркази
Термизда халқаро савдо маркази очилди
16:27 29.08.2024 (янгиланди: 16:40 29.08.2024) Арипов Афғонистон, Озарбайжон, Қирғизистон ва Қозоғистон вакиллари билан Термиз халқаро савдо марказини очиб берди.
TOШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Бугун “Термиз халқаро савдо маркази”нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар берди Ўзбекистон бош вазири
матбуот котиби. Маросимда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, Афғонистон бош вазири вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар, Озарбайжон бош вазирининг ўринбосари Шаҳин Мустафаев, Қирғизистон иқтисодиёт ва савдо вазирининг ўринбосари Назарбек Малаев, Қозоғистон савдо ва интеграция вазирининг ўринбосари Қайрат Торебаев иштирок этди.
Рамзий тасма кесилиб, марказ расман очилганидан сўнг, Афғонистон, Озарбайжон, Қозоғистон Қирғизистон ва бошқа мамлакат дипломатик корпус вакиллари марказ фаолияти билан яқиндан танишди.
Тадбирда президент Шавкат Мирзиёев томонидан минтақадаги барча давлатлар билан яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди.
“Қулай ишбилармонлик муҳити ва логистикани яратиш, маъмурий тартиб-таомилларни соддалаштириш ва тадбиркорлар учун зарур шароит яратиш мақсадида “Термиз халқаро савдо маркази” барпо этилди”, — дейилади хабарда.
Мазкур марказ минтақада савдо алоқаларини кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишда муҳим платформага айланишига ишонч билдирилди.
Шунингдек, Марказда Афғонистон фуқароларига савдо-сотиқ қилишлари, таълим, тиббиёт ҳамда бошқа ижтимоий хизматлардан фойдаланишлари учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилди.
Маълумот учун, марказ ҳудудида фаолият юритувчи Ўзбекистонда рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектларига Афғонистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун тасдиқнома олмасдан меҳнат шартномалари асосида ишга қабул қилишга рухсат берилади.
Афғонистон ва Покистон фуқароларига савдо дўконлари, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш учун мўлжалланган бино ва иншоотларни ижарага олиш, шунингдек, истисно тариқасида, мулк ҳуқуқи билан сотиб олиш ҳуқуқи берилади. Бунда ер участкасига бўлган ҳуқуқ қонунчиликда белгиланган тартибда ижара ҳуқуқи асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.
Улгуржи ва чакана савдода тўлов воситаси сифатида, истисно тариқасида, ўзбек сўми билан бир вақтда доллар, рубль, евро, юань валюталарини қабул қилишга
рухсат берилади.