ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида “Ўзбекистонда парламент сайловларидан кейин нималар ўзгаради” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Иштирокчилар:
Ўзбекистон Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти катта илмий ходими, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети доценти Равшан Назаров;
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг сиёсатшунослик кафедраси доценти Раънохон Турсунова.
Ўзбекистонда 27 октябр куни депутатлар сайлови бўлиб ўтди. Янги парламент қандай бўлади? Сиёсий ислоҳотлар, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя, ташқи сиёсатда ўзгаришлар кутилмоқдами? Иштирокчилар бу ва бошқа саволларга жавоб беришди.