Самарқандлик жарроҳ Россиянинг “Болалар шифокор-мураббийси” мукофоти билан тақдирланди

Азамат Шамсиев мазкур мукофот билан тақдирланган илк хорижлик жарроҳ бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Самарқандлик жарроҳ Азамат Шамсиевга Россияда “Болалар шифокор-мураббийси” мукофоти берилди.
Москвада академик Ю.Вельтишев номидаги Педиатрия ва болалар хирургияси илмий-тадқиқот клиник институти томонидан “Педиатрия ва болалар хирургиясида инновацион технологиялар” мавзусида конгресс ўтказилди.
Конгресс доирасида Самарқанд давлат тиббиёт университети 1-сон болалар хирургияси кафедраси профессори Азамат Шамсиевга Россияда хизмат кўрсатган фан арбоби А.Кисел номидаги “Болалар шифокор-мураббийси” мукофоти берилди.
Хирургу из Самарканда вручили в России премию "Детский врач-наставник"
Ушбу мукофот шу пайтгача фақат россиялик болалар жарроҳларига берилган ва Азамат Шамсиев мазкур мукофот билан тақдирланган илк хорижлик олим бўлди.
Мукофот тиббиёт фанлари ва амалий тиббиёт соҳасидаги таниқли шахсларга мураббийликни ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси учун берилади. Лауреатларнинг тақдирланиши белгиланган намунадаги фахрий диплом ва ёдгорлик белгиси билан тасдиқланади.
Бугунги кунгача профессор Россиянинг академик А.Вишневский номидаги олтин медаль соҳиби ҳамда профессор В. Немсадзе мукофоти совриндори бўлган.
Педиатрлар ва болалар жарроҳлари конгресси болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича турли мутахассисларни бирлаштиради, чуқур фундаментал ва амалий тадқиқотлар, энг замонавий тиббий билимлар, болаларни ташхислаш ва даволашнинг инновацион технологиялари соҳасидаги илмий мунозаралар фалсафасига амал қилади.
Конгресснинг илмий дастури анъанавий равишда болалар касалликларининг кенг доираси диагностикаси, терапияси ва олдини олиш соҳасидаги сўнгги илмий ишланмаларнинг синтезини акс эттиради, шунингдек, кенг кўламли клиник мисоллар бўйича анъанавий даволаш усуллари, болалар билан ишлайдиган барча шифокорлар учун янги уфқларни очади.