https://sputniknews.uz/20241029/samarqand-jarroh-rossiya-bolalar-shifokor-ustoz-mukofot-46368856.html
Самарқандлик жарроҳ Россиянинг “Болалар шифокор-мураббийси” мукофоти билан тақдирланди
Самарқандлик жарроҳ Россиянинг “Болалар шифокор-мураббийси” мукофоти билан тақдирланди
Sputnik Ўзбекистон
Азамат Шамсиев мазкур мукофот билан тақдирланган илк хорижлик жарроҳ бўлди. 29.10.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-10-29T16:00+0500
2024-10-29T16:00+0500
2024-10-29T16:00+0500
жамият
ўзбекистон
россия
шифокор
мукофот
самарқанд
москва
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/1d/46366968_0:149:863:634_1920x0_80_0_0_907b40ecc3886fbcbcd34df46f409f79.jpg
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Самарқандлик жарроҳ Азамат Шамсиевга Россияда “Болалар шифокор-мураббийси” мукофоти берилди.Москвада академик Ю.Вельтишев номидаги Педиатрия ва болалар хирургияси илмий-тадқиқот клиник институти томонидан “Педиатрия ва болалар хирургиясида инновацион технологиялар” мавзусида конгресс ўтказилди.Конгресс доирасида Самарқанд давлат тиббиёт университети 1-сон болалар хирургияси кафедраси профессори Азамат Шамсиевга Россияда хизмат кўрсатган фан арбоби А.Кисел номидаги “Болалар шифокор-мураббийси” мукофоти берилди.Ушбу мукофот шу пайтгача фақат россиялик болалар жарроҳларига берилган ва Азамат Шамсиев мазкур мукофот билан тақдирланган илк хорижлик олим бўлди.Мукофот тиббиёт фанлари ва амалий тиббиёт соҳасидаги таниқли шахсларга мураббийликни ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси учун берилади. Лауреатларнинг тақдирланиши белгиланган намунадаги фахрий диплом ва ёдгорлик белгиси билан тасдиқланади.Бугунги кунгача профессор Россиянинг академик А.Вишневский номидаги олтин медаль соҳиби ҳамда профессор В. Немсадзе мукофоти совриндори бўлган.Педиатрлар ва болалар жарроҳлари конгресси болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича турли мутахассисларни бирлаштиради, чуқур фундаментал ва амалий тадқиқотлар, энг замонавий тиббий билимлар, болаларни ташхислаш ва даволашнинг инновацион технологиялари соҳасидаги илмий мунозаралар фалсафасига амал қилади.Конгресснинг илмий дастури анъанавий равишда болалар касалликларининг кенг доираси диагностикаси, терапияси ва олдини олиш соҳасидаги сўнгги илмий ишланмаларнинг синтезини акс эттиради, шунингдек, кенг кўламли клиник мисоллар бўйича анъанавий даволаш усуллари, болалар билан ишлайдиган барча шифокорлар учун янги уфқларни очади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/1d/46366968_0:68:863:715_1920x0_80_0_0_87246b664030f380d9f05545b1c71fa0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, россия, шифокор, мукофот, самарқанд, москва
жамият, ўзбекистон, россия, шифокор, мукофот, самарқанд, москва
Самарқандлик жарроҳ Россиянинг “Болалар шифокор-мураббийси” мукофоти билан тақдирланди
Азамат Шамсиев мазкур мукофот билан тақдирланган илк хорижлик жарроҳ бўлди.
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Самарқандлик жарроҳ Азамат Шамсиевга Россияда “Болалар шифокор-мураббийси” мукофоти берилди.
Москвада академик Ю.Вельтишев номидаги Педиатрия ва болалар хирургияси илмий-тадқиқот клиник институти томонидан “Педиатрия ва болалар хирургиясида инновацион технологиялар” мавзусида конгресс ўтказилди.
Конгресс доирасида Самарқанд давлат тиббиёт университети 1-сон болалар хирургияси кафедраси профессори Азамат Шамсиевга Россияда хизмат кўрсатган фан арбоби А.Кисел номидаги “Болалар шифокор-мураббийси” мукофоти берилди.
Ушбу мукофот шу пайтгача фақат россиялик болалар жарроҳларига берилган ва Азамат Шамсиев мазкур мукофот билан тақдирланган илк хорижлик олим бўлди.
Мукофот тиббиёт фанлари ва амалий тиббиёт соҳасидаги таниқли шахсларга мураббийликни ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси учун берилади. Лауреатларнинг тақдирланиши белгиланган намунадаги фахрий диплом ва ёдгорлик белгиси билан тасдиқланади.
Бугунги кунгача профессор Россиянинг академик А.Вишневский номидаги олтин медаль соҳиби ҳамда профессор В. Немсадзе мукофоти совриндори бўлган.
Педиатрлар ва болалар жарроҳлари конгресси болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича турли мутахассисларни бирлаштиради, чуқур фундаментал ва амалий тадқиқотлар, энг замонавий тиббий билимлар, болаларни ташхислаш ва даволашнинг инновацион технологиялари соҳасидаги илмий мунозаралар фалсафасига амал қилади.
Конгресснинг илмий дастури анъанавий равишда болалар касалликларининг кенг доираси диагностикаси, терапияси ва олдини олиш соҳасидаги сўнгги илмий ишланмаларнинг синтезини акс эттиради, шунингдек, кенг кўламли клиник мисоллар бўйича анъанавий даволаш усуллари, болалар билан ишлайдиган барча шифокорлар учун янги уфқларни очади.