ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва БМТ бош котиби Антониу Гутерреш ўртасидаги учрашув бош котибнинг илтимосига биноан ёпиқ бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Владимир Путин ва Антониу Гутерришнинг Қозондаги БРИКС саммити доирасидаги учрашуви Гутерриш илтимосига кўра очиқ бўлмади.
“Суҳбатнинг очиқ қисми йўқлигига келсак, ҳа, у айнан жаноб Гутерришнинг илтимосига кўра бекор қилинди, ахир, бу бизнинг меҳмонимиз эди ва биз бу илтимосни қондиришга рози бўлдик”, — деди Песков.
Эслатиб ўтамиз, БРИКСнинг Қозондаги саммити 22-24 октябрь кунлари бўлиб ўтди. БРИКС 2006 йилда тузилган давлатлараро бирлашма ҳисобланади. Россия 2024 йилнинг 1 январида БРИКСдаги раисликни қабул қилган.