Ўзбекистонлик спортчи Испаниядаги марафонда мамлакат рекордини янгилади

Марафонда Шоҳрух Давлатов йигирма тўртинчи бўлиб маррага етиб келди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шоҳрух Давлатов Испанияда ўтказилган марафонда мамлакат рекордини янгилади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Испанияда “Medio Maratón Valencia Trinidad Alfonso Zurich” халқаро ярим марафони ўтказилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шоҳрух Давлатов иштирок этиб, мамлакат рекордини янгилади.

“Шоҳрух Давлатов 21 км дан зиёдроқ масофани 1:01.48 соатда босиб ўтиб, мамлакат рекордини янгилади. Бу аввалги рекорддан 1 дақиқа, 45 сонияга яхшироқ кўрсаткич бўлди. Якунда ушбу натижа билан Давлатов йигирма тўртинчи бўлиб маррага етиб келди”, — дейилади хабарда.

Бу йилги ярим марафонда 120 мамлакатдан 25 000 нафар иштирокчи стартга чиқди.
Конкур бўйича турнирда ўзбекистонлик спортчилар олтин медалларни қўлга киритишди