Конкур бўйича турнирда ўзбекистонлик спортчилар олтин медалларни қўлга киритишди

© НОКВ Ташкенте завершился турнир по конкуру “Jumping world challenge final”.
В Ташкенте завершился турнир по конкуру “Jumping world challenge final”.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2024
Oбуна бўлиш
Беллашувларда дунёнинг 11 мамлакатининг 20 нафардан ортиқ моҳир чавандози ғолиблик учун баҳс олиб борди.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Тошкентда конкур бўйича “Jumping world challenge final” турнири ўз якунига етди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Бир неча кун давом этган муросасиз беллашувларда дунёнинг 11 та мамлакатидан ташриф буюрган 20 нафардан ортиқ моҳир чавандоз ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари икки дастурда олтин медалларни қўлга киритишди. Кичик финал дастурида Акбар Шарипов энг яхши натижани қайд этган бўлса, Мирзоҳид Мусаев катта финал йўналишида бош совринга эга чиқди.
Кичик финал, 115 см (тўсиқ баландлиги):
Акбар Шарипов (Ўзбекистон, “La Blue Rouge” лақабли отда)
Кристи Нейр (Сингапур, “La Luna”)
Диван Босман (ЖАР, “Queen”)
Катта финал, 120 см:
Мирзоҳид Мусаев (Ўзбекистон, “Casamira”)
Глория Иеромаззо (Доминикан Республикаси, “Jangcy L”)
Виктория Грейвенштейн (ЖАР, “Jodcasall A-Z”)
Янгиликлар лентаси
0