Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
2024 йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар, шаҳар ва туман кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

Сайловларда қонунбузарликлар бўлгани ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади — Бош прокуратура

Бош прокуратура: овоз бериш жараёнида қонунбузарликлар ҳақида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 16 та хабар эълон қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ОАВ ва ижтимоий тармоқларда парламент сайловларида сайлов участкаларида қонунбузарликлар содир этилгани ҳақидаги 16 та хабар ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда мамлакат бош прокурори ўринбосари Шоҳрух Аминов журналистларга брифингда маълум қилди.
Бугун Ўзбекистонда навбатдаги парламент сайловлари бошланди. Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида Бош прокурор ўринбосари иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
“Овоз бериш жараёнида қонунбузарликлар ҳақида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 16 та хабар эълон қилинди. Бош прокуратура уларни ўрганиб чиқиб, ушбу хабарларнинг барчасида қонунбузарликлар қайд этилмаганини маълум қилади”, — деди брифингда.
Унинг айтишича, прокуратура томонидан фуқаролар сайловчилар ва депутатликка номзодлардан келиб тушган 6 та мурожаат бўйича, асосан, сайлов жараёнини ташкил этиш масалалари бўйича ҳам тушунтиришлар берилган.
Аминов прокуратура сайлов жараёнида қонунбузарликлар ҳақида ҳамма хабарларга етиб келмаслиги мумкинлигини айтиб, кузатувчилар, фуқаролар ва оммавий ахборот воситаларини бундай фактларни зудлик билан етказишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, сайловда овоз бериш соат 08:00 дан 20:00 гача ўтказилади. Ўзбекистонда парламент сайловлари илк бор аралаш мажоритар-пропорционал тизим асосида ўтказилмоқда. Сайловларни ўтказиш учун 10 717 та сайлов участкаси ташкил этилган, улардан 57 таси 40 та давлатда, шу жумладан, 7 таси Россияда. Ўзбекистондаги парламент сайловларини МДҲ ПАдан 60 нафардан ортиқ кузатувчи кузатиб боради.
Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
Владивосток, Токио, Сеул, Гуанчжоудаги сайлов участкаларида овоз бериш якунланди — МСК