https://sputniknews.uz/20241027/vladivostok-tokio-seul-guanchjou-saylov-uchastka-ovoz-berish-46336813.html
Владивосток, Токио, Сеул, Гуанчжоудаги сайлов участкаларида овоз бериш якунланди — МСК
Владивосток, Токио, Сеул, Гуанчжоудаги сайлов участкаларида овоз бериш якунланди — МСК
Sputnik Ўзбекистон
МСК: 62,70 фоиз фуқаролар сайловда овоз берди. 27.10.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-10-27T16:30+0500
2024-10-27T16:30+0500
2024-10-27T16:30+0500
ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
сиёсат
ўзбекистон
сайловлар
марказий сайлов комиссияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/0a/36745237_0:114:3072:1842_1920x0_80_0_0_eb7fa361fd68df5cfbc515ecf9453bf9.jpg
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ўзбекистон парламенти сайловларида соат 15:00 ҳолатига 62,70 фоиз сайловчи овоз берди. Бу ҳақда МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров брифингда маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, 12 млн 504 минг 688 нафар ёки 62,70 фоиз фуқаролар сайловда овоз берди.Эслатиб ўтамиз, Сайлов кодексининг 96-моддасига биноан, агар сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 33 фоизи овоз беришда иштирок этган бўлса, сайлов ўтган ҳисобланади. Ушбу рақамлар МСК томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови ўтган деб ҳисоблашга асос бўла олади. Якуний хулоса овоз бериш натижаларидан келиб чиқиб берилади.Сайловда овоз бериш соат 08:00 дан 20:00 гача ўтказилади. Ўзбекистонда парламент сайловлари илк бор аралаш мажоритар-пропорционал тизим асосида ўтказилмоқда. Сайловларни ўтказиш учун 10 717 та сайлов участкаси ташкил этилган, улардан 57 таси 40 та давлатда, шу жумладан, 7 таси Россияда. Ўзбекистондаги парламент сайловларини МДҲ ПАдан 60 нафардан ортиқ кузатувчи кузатиб боради.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/0a/36745237_46:0:2777:2048_1920x0_80_0_0_de8ddcd39aabda62a0dea77fb863a08a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, сайловлар, марказий сайлов комиссияси
сиёсат, ўзбекистон, сайловлар, марказий сайлов комиссияси
Владивосток, Токио, Сеул, Гуанчжоудаги сайлов участкаларида овоз бериш якунланди — МСК
МСК: 62,70 фоиз фуқаролар сайловда овоз берди.
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ўзбекистон парламенти сайловларида соат 15:00 ҳолатига 62,70 фоиз сайловчи овоз берди. Бу ҳақда МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров брифингда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 12 млн 504 минг 688 нафар ёки 62,70 фоиз фуқаролар сайловда овоз берди.
“Ҳозирга қадар Владивосток, Токио, Сеул, Гуанчжоудаги сайлов участкаларида овоз бериш якунланди. Ушбу сайлов участкаларида сайлов натижаларини аниқлаш, бюллетенларни санаш жараёнлари бошланди”, — деди у.
Эслатиб ўтамиз, Сайлов кодексининг 96-моддасига биноан, агар сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 33 фоизи овоз беришда иштирок этган бўлса, сайлов ўтган ҳисобланади. Ушбу рақамлар МСК томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови ўтган деб ҳисоблашга асос бўла олади. Якуний хулоса овоз бериш натижаларидан келиб
чиқиб берилади.Сайловда овоз бериш соат 08:00 дан 20:00 гача ўтказилади. Ўзбекистонда парламент сайловлари илк бор аралаш мажоритар-пропорционал тизим асосида ўтказилмоқда. Сайловларни ўтказиш учун 10 717 та сайлов участкаси ташкил этилган, улардан 57 таси 40 та давлатда, шу жумладан, 7 таси Россияда. Ўзбекистондаги парламент сайловларини МДҲ ПАдан 60 нафардан ортиқ кузатувчи кузатиб боради.